Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 52 мамлакатига визасиз чиқишлари мумкин

ЖАМИЯТ 26.02.2016, 11:44
Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 52 мамлакатига визасиз чиқишлари мумкин

Етакчи халқаро Henley & Partners компанияси визанинг чегараланиши бўйича дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатлари иштирокида навбатдаги виза қоидалари бўйича рейтинг ўтказди. 

Рўйҳатдаги ўринлар визасиз чиқиш мумкин бўлган мамлакатлар сонига қараб белгиланди. Ўзбекистон бу рўйхатда 85-ўринни эгаллади, фуқароларимиз 52 та мамлакатга визасиз чиқишлари мумкин, деб ёзади “Norma.uz” нашри.

Улар қуйидаги давлатлар:

  • Шимолий ва Лотин Америкаси:
  • Доминика 21 кун
  • Барбадос 28 кун
  • Антигуа ва Барбуда 1 ой
  • Сент-Винсент ва Гренада 1 ой
  • Эквадор 3 ой
  • Гаити 3 ой

Боргандан кейин виза очилади:

  • Боливия
  • Ямайка
  • Никарагуа
  • Африка:
  • Сейшель ороли (1 ой)
  • Намибия (2 ой)

Боргандан кейин виза очилади:

  • Мали
  • Гамбия
  • Бурунди
  • Кабо-Верде
  • Комор ороли
  • Жибути
  • Гвинея-Бисау
  • Кения
  • Мадагаскар
  • Маврикия
  • Мозамбик
  • Того
  • Уганда
  • Замбия

Европа:

  • Россия
  • Беларусь
  • Арманистон
  • Грузия
  • Косово (90 кун)
  • Молдова (90 кун)
  • Украина (90 кун)

Океания:

  • Кука ороллари (1 ой)
  • Микронезия федератив штатлари (1 ой)
  • Ниуэ (1 ой)
  • Тувалу (1 ой)
  • Самоа (60 кун)

Боргандан кейин виза очилади:

  • Палау

Осиё:

  • Қозоғистон
  • Малайзия (30 кун)
  • Туркия (30 кун)
  • Қирғизистон (60 кун)
  • Озарбайжон (90 кун)

 
Боргандан кейин виза очилади:

  • Иордания
  • Камбожа Лаос
  • Ливан
  • Макао
  • Мальдив ороллари
  • Непал
  • Шри Ланка
  • Сурия Таиланд
  • Тимор-Лешти

Шуни таъкидлаш жоизки, хорижга чиқиш учун албатта доимий рўйхатда турадиган жойингиздаги ХЧК ва ФБ нинг бошқа мамлакатларга чиқиш учун 2 йил муддатга қўйиладиган махсус стикери бўлиши шарт. Хорижда паспортнинг амал қилиши муддати ўтиб кетадиган бўлса, у ҳақиқий ҳисобланмайди. Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон (60 кунгача), Молдова ва Украина мамлакатларига чиқиш учун махсус стикернинг бўлиши шарт эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1