АсосийSport

Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

'Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади'ning rasmi

25-26 апрель кунлари Тошкент яна бир нуфузли мусобақани қабул қилади. Бу ҳақда  Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шу кунлари пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё-Океания минтақаси саралаш турнири ўтказилади.

Маълумотларга кўра, Осиё-Океания минтақаси саралаш турнири учун 27та давлат спортчилари рўйхатдан ўтишган. Олимпия ўйинлари йўлланмаси эса фақат мусобақа ғолибларига тақдим этилади.

Мусобақада ҳар бир мамлакатдан атиги бир нафар спортчи қиличбозликнинг у ёки бу йўналишида иштирок этиши мумкин.

Бошқа янгиликлар