1

Марғилонда 1 синфга қабул учун 100 АҚШ доллари талаб қилган мактаб директори қўлга олинди

ЖАМИЯТ 27.02.2016, 15:30
Марғилонда 1 синфга қабул учун 100 АҚШ доллари талаб қилган мактаб директори қўлга олинди

Марғилон шаҳридаги мактаблардан бирининг директори Эрклиёр Охунбобоев пора олаётгнада қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасига асосланиб, “Uz24.uz” хабар бермоқда

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи икки аёл ўз фарзндларини мактабга жойлаштириш мақсадида, директорга мурожаат қилган. Мактаб директори эса 1 синфда бўш ўринлар қолмаганини айтиб, уларга рад жавобини берган. Бироқ, директор аёлларга агар улар 100 АҚШ доллари ва 100 минг сўм беришса, “бир иложини қилишга” ваъда беради. Аёллар эса уларда бунча миқдордаги пул йўқлигини айтади. Шунда директор уларга дастлаб 200 минг сўм, кейинроқ эса яна 200 минг сўм олиб келиб бериш шарти билан 1 синфдан жой қилиб беришни таклиф қилди. Пора олавериб, тажрибаси ошиб кетган Э.Охунбобоев аёллардан пулни олиш учун қоровулхонага боради ва улардан пулни кўрпа тагига ташлаб кетишини сўрайди.

Кейинги сафар пулнинг қолган қисмини олаётган директор эҳтиётсизликка йўл қўйяди ва пулни олиб, ўз хонасидаги шкафга солиб қўяди. Мана шу пайтда хонага ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари кириб келади ва порахўр директорни қўлга олади. Тергов-суриштирув ишлари мобайнида Э.Охунбобоев бу пулларни мактабни таъмирлаган усталарга бермоқчи бўлганини айтади. Мактаб директорига амалдаги қонун ҳужжатларига асосланиб, жазо тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1