2021 йилнинг 23 апрель куни соат 00:05 да Урганч тумани ИИБга фуқаро 37 ёшли П.Ойбек “Tiko” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочганлиги ҳақида хабар берган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва вилоят миқёсида эълон қилинган тўсиб ушлаш тадбири давомида, ушбу автомашинани муқаддам 3 маротаба судланган 63 ёшли О.Аллаберган маст ҳолатда олиб қочганлиги аниқланиб, автомашинани бошқариб кетаётганида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.