2021-йилнинг 3-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Қирғиз Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Вазир Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида юз берган фожиали воқеалар юзасидан чуқур ҳамдардлик билдирди ва Таъзия китобига тегишли қайдни киритди.






