1

Медиа-ҳафталик: “Унутилмас қаҳрамонлар” фильмлари премьера қилинди

МАДАНИЯТ 06.05.2021, 09:18
Медиа-ҳафталик: “Унутилмас қаҳрамонлар” фильмлари премьера қилинди

Кеча, 5 май куни “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталиги доирасида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан суратга олинган “Унутилмас қаҳрамонлар” фильмлари премьера қилинди.

Аввал саҳнага фильм ижодкорлари таклиф этилди. "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори Баҳодир Одилов ҳамда фильмлар бадиий раҳбари Али Ҳамроев съёмка жараёнлари ва ижодий ютуқлар ҳақида сўзлади.  

Шундан сўнг, 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган 8 та жангчи қаҳрамон ҳақидаги “Унутилмас қаҳрамонлар” ҳужжатли фильмлари намойиш этилди. Мазкур фильмларда хроникал тасвирлар, замонавий сюжетлар ва интервьюлар бўлиб, қаҳрамонлар жасорати ва ҳаётий кечинмаларини очиб беради.

Медиа-ҳафталик давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1