АсосийJamiyat

Тошкентда Россия фуқаросини 52 млн. сўмга “алдашди”

'Тошкентда Россия фуқаросини 52 млн. сўмга “алдашди”'ning rasmi

2021 йилнинг 25 апрель куни Россия Федерацияси фуқароси 77 ёшли Ф.Руфина Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг июнь ойида таниши 40 ёшли С.Алишер Тошкент шаҳар ҳокимияти орқали уй сотиб олишида ёрдам беришини ваъда қилиб, Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 62 уй олдида 52 000 000 сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Алишерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг",–дейилади департамент хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар