1

Навоийда “Сазанчик”даги безорилик “қамоқ” билан тугади

ЖАМИЯТ 10.05.2021, 16:32
Теглар: Навоий, сазанчик
Навоийда “Сазанчик”даги безорилик “қамоқ” билан тугади

Навоий вилоятида 2021 йилнинг 06 май куни соат 20:30 ларда 32 ёшли М.Салим, 38 ёшли Х.Зафар ва 39 ёшли Х.Соҳиблар Кармана туманида жойлашган “Сазанчик” ресторанида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтириб, уларга хизмат кўрсатаётган официант 26 ёшли Ҳ.Қосимжоннинг хизмати ёқмаётганлигини важ қилиб, уни ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, дўппослаб, жанжал вақтида М.Салим унинг қорин соҳасига пичоқ санчиб олган. Натижада Ҳ.Қосимжон шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб,  М.Салим, Х.Зафар ва Х.Соҳибларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Навоийдаги конда юз берган портлаш оқибатида машинист ҳалок бўлди

28.11.2022, 14:01

Навоий кон-металлургия комбинатида ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодиса юз берди. Ҳодиса бўйича "Навоий кон металлургия комбинати" матбуот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 26...
Навоийда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда

19.07.2022, 11:56

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан жойларда ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Жумладан,...
Навоий ва Бобур ҳақида фильмлар намойиши ташкил этилади

08.02.2022, 14:57

Кинематография агентлиги томонидан Киночилар уйи ҳамда юртимиз телеканалларида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи фильмларнинг...
Навоийда 2 млрд 575 млн сўм эвазига боғча реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди (фото)

13.01.2022, 08:45

Нурота тумани Ғафур Ғулом номидаги МФЙда 10-сонли давлат МТТ фойдаланишга топширилди.Мактабгача таълим вазирлиги бу бўйича маълумот берди.Қайд этилишича, мазкур 150 ўринли МТТга Инвестиция дастури асосида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1