Жорий йилнинг 10 май куни соат 21:46да Оҳангарон тумани “Ойбулоқ” МФЙдан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш”, “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг кесишмасида “МAN TGS” русумли юк машинаси, “Lacetti” русумли енгил автомобиль ва “Камаз” русумли юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
ЙТҲ натижасида ёнғин келиб чиқиб, “Lacetti” ва “Камаз” ҳайдовчилари енгил тан жароҳати олишган ва уларнинг бошқарувидаги автоуловлар тўлиқ ёнғиндан зарарланган.
Ҳодиса жойига Оҳангарон туман ФВБнинг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари 21:56да етиб борган. Ёнғин 21:58да қуршаб олиниб, 22:08да тўлиқ бартараф этилган.