АсосийJinoyat

Сурхондарёда танишини пичоқлаб қўйган шахс уни шифохонага ҳам ўзи олиб борди

'Сурхондарёда танишини пичоқлаб қўйган шахс уни шифохонага ҳам ўзи олиб борди'ning rasmi

2021 йил 10 май куни соат тахминан 17:20 ларда 35 ёшли Д.Нуриддин ва “Қадимий Ангор” маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.Қулсоатлар Ангор тумани “Шарқ Гули” маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон бозори ёнидаги автотураргоҳда ўзаро келишмовчиликлар сабабли жанжаллашиб қолган.

Яқин қариндошлари ҳамда атрофдагиларнинг аралашуви билан жанжал тўхтатилиб қолинган. Бироқ жанжал якунида М.Қулсоат Д.Нуриддин унинг уйи томонга кетаётганлигини кўриб, унинг уйига ўч олиш ниятида кетаётганлигини фараз қилиб, укасининг уйига кириб ошхона пичоғи билан Д.Нуриддиннинг автомашинаси ортидан қувлаб, Д.Нуриддин машинадан тушиб, унинг ёнига келган вақтида, унинг биқин соҳасига бир маротаба санчиб, унга тан жароҳат етказиб, сўнгра эса уни Ангор туман тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида Д.Нуриддинда ўнг биқин соҳасидан санчиб кесиб кирган жароҳат аниқланган бўлиб, мазкур жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Қулсоатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Қулсоат процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар