АсосийСИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.Давлат раҳбарлари Р...

'Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.

Давлат раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Президентлар Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истакларини изҳор қилдилар.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар