АсосийJamiyat

Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

'Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни «Қорадори-2021» тадбири биринчи босқичи давомида Марғилон шаҳар ДХХ ходимлари, Қўштепа тумани ИИБ ТҚКГ, Жиноят қидирув бўлими ҳамда ХПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўштепа тумани «Йўлдошобод» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро У.М. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадони томорқасидаги пиёз кўчатлари орасида жами 50 туп кўкнори ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу ўсимлик барглари ва бошоғидан текшириб кўриш учун намуналар олиниб, қолган қисми йўқ қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро У.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олинган тезкор маълумотга асосан, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ХПБ ходимлари томонидан 2021 йилнинг 7 май куни Марғилон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳар «Аҳмад Яссавий» маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро К.I.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш уйи саҳнасида бўлган узумлар тагида 30 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келинаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни Риштон тумани «Қайрағоч» маҳалласида яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро Б.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда томорқасидаги иссиқхонада жами 77 туп кўкнори гиёҳванд ўсимлиги парваришлаб етиштираётгани ҳамда ушбу хонадоннинг ер тўласи кўздан кечирилганда 1 дона целлофан пакетда қуруқ ҳолдаги кўкнори ўсимлигининг баргларига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Б.У.нинг уйидан олинган кўкнори хашаги 37,55 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми «а» банди (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар