Бугун Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Томонлар 10-14 май кунлари Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти чегаралари туташган участкаларда давлатлараро чегара демаркациясининг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди.
Музокаралар конструктив руҳда ўтди.
Навбатдаги учрашувни май ойининг охирида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилди.