АсосийMadaniyat

Тожикистонда “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтади. Қачон?

'Тожикистонда “Ўзбек  киноси кунлари” бўлиб ўтади. Қачон?'ning rasmi

Тожикистон Республикасида 2021 йилнинг 19-22 май кунлари “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг маълум қилишича, мазкур анжуманда тожикистонлик мухлисларга ўзбек киноусталари томонидан яқинда суратга олинган “Илҳақ”, “Рангсиз тушлар”, “Халқ юраги”, “Ҳамкорлик бўйича навбатчи”, шунингдек ўзбек киноси нодир дурдоналарига айланган “Келинлар қўзғолони”, “Сирли сандиқ” сингари фильмлар намойиш қилинади.  

“Ўзбек киноси кунлари”нинг очилиши 19 май куни кеч соат 19.00 да Душанбе шаҳридаги “Наврўз” саройида бўлиб ўтади. Анжуман дастуридан  ўзбек киноижодкорлари билан учрашувлар, ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари, тарихий обидаларга саёҳат ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўрин олган. 

Шунингдек, мазкур анжуман доирасида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамиятининг махсус лойиҳаси – “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидан чоп этилган китоб-альбомларнинг ҳам тақдимоти ўтказилади.

Бошқа янгиликлар