АсосийIqtisodiyot

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-95 маркали бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

'Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-95 маркали бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди'ning rasmi

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” томонидан жорий йилнинг 19 май кунидан бошлаб янги маҳсулот – АИ-95 маркали автомобил ёқилғисининг илк партияси биржа савдосига қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги завод Матбуот хизматига  маълум қилди.

Ушбу маҳсулот “Фарғона НҚИЗ” МЧЖ томонидан сўнгги пайтларда заводда йўлга қўйилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида ўзлаштирилди. Сўнгги икки ой ичида “ФНҚИЗ”да “ЕВРО-4” стандартидаги дизель ёқилғиси ва Б-92 маркали юқори октанли авиация бензини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Заводда илгари ишлаб чиқарилаётган АИ-95 маркали юқори октанли автомобил ёқилғисига келадиган бўлсак, “ФНҚИЗ” мутахассислари унинг янги формуласида фақатгина гидрокаталитик жараёнларнинг таркибида олтингугурт миқдори кам бўлган сифатли бирикмалардан фойдаланган бўлиб, улар иш режими ва атроф-муҳит ҳароратидан қатъий назар двигателларнинг нормал ишлашини таъминлайди.  

Ўзбекистон Республикаси Товар-хом-ашё биржаси орқали савдога қўйилган АИ-95 бензини хоссалари янада яхшиланган ва чиқинди гази билан заҳарланиш даражаси паст бўлган олий навли бензин сирасига киради.   

Янги ишланмалар устида ишлаш ва “Фарғона НҚИЗ”ни модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар