Москвада "Мевазорлик аёл" фильмининг намойиши бўлиб ўтади
21 май куни Москвадаги Третьяков галереясида таниқли режиссёр Али Ҳамроевнинг таваллуд айёми муносабати билан "Триптих" ("Мевазорлик аёл") фильмининг намойиши бўлиб ўтади. Фильм намойиши Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Фильмда ўзбек аёлларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳикоя марказидан турли хил ёшдаги ва ҳар хил характерга эга уч аёлнинг образи ўрин олган, уларнинг тақдири орқали совет ҳокимияти йилларида ўзбек аёллари ҳаётида юз берган ижтимоий ва маънавий ўзгаришларни кузатиш мумкин.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Али Ҳамроевнинг "Триптих (Мевазорлик аёл)" фильми 1980 йилда ўтказилган Сан-Ремо халқаро фестивалида Гран-при ғолиби бўлган.






