АсосийДУНË

Қалмиқиядаги кучли бўрон тобора кенг ёйилмоқда(фото ва видео)

Қалмиқияни қоплаган чангли бўрон тобора кенг тарқалиб бормоқда - хатто бу бўрон космосдан...

'Қалмиқиядаги кучли бўрон тобора кенг ёйилмоқда(фото ва видео)'ning rasmi

Қалмиқияни қоплаган чангли бўрон тобора кенг тарқалиб бормоқда - хатто бу бўрон космосдан ҳам ўз аксини кўрсатяпти. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг РИА Новостига хабар беришича, кучли шамол тунда ҳам давом этади.

Доғистонни ҳам Қалмиқиядан келган қум бўрони қоплаган. Минтақавий метеорологларнинг маълум қилишича, бўрон жабҳаси Махачқалъа томон йўл олмоқда ва у ердан тез орада жанубга ҳам тарқалиши тахмин қилинмоқда.

Астрахандаги шамол шунчалик кучлики, уйлардан бирининг балкони қулаб тушди, у тўғри ўтиб кетаётган йигитнинг устига тушди, у касалхонага ётқизилди. Шунингдек, бўрон электр тармоқларига ҳам жиддий зарар етказган.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар