Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 156 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138 тага кўп.
2021 йилнинг апрель ойида 65 та электромобиль импорт қилинган.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
- Хитой – 119 та
- Туркия – 24 та
- Корея – 4 та
- АҚШ – 4 та
- Германия – 3 та
- Литва – 1 та
- Испания – 1 та
2021 йилнинг январь-апрель ойларида электромобил импорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 150 та
- Самарқанд вилояти – 2 та
- Андижон вилояти – 2 та
- Тошкент вилояти – 1 та
- Сирдарё вилояти – 1 та
Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:
- 2018 йилда – 13 та
- 2019 йилда – 39 та
- 2020 йилда – 131 та
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.






