АсосийIqtisodiyot

"Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курорти бунёд этилади

'"Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курорти бунёд этилади'ning rasmi

Ўзбекистон ва Франциялик тадбиркорлар ўртасида “Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курортини яратиш лойиҳасини молиялаштириш бўйича молиявий баённома имзоланди. Бу хақда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Наманган туризм маркази 14,5 гектар ҳудудда жойлашиб, қуйидагиларни ўз ичига олади.

Хусусан:

• жами 920 ўринли 2 та 5 юлдузли меҳмонхона;

• жами 549 кишига мўлжалланган устки нафас йўллари ва диабет касалликларини даволовчи сиҳатгоҳ;

• жами 1174 ўринли 78 та вилла меҳмонхонаси;

• 9,0 минг кв2 савдо маркази;

• 1,0 минг кв2 ресторан ва  кафе;

• тоғ чўққилари ва меҳмонхоналар ҳудудларини бирлаштирувчи 1200 киши/соат қамровли тоғ-дор йўли линиялари режалаштирилган.

Нанай туризм маркази гул етиштириш, таълим муассасалари ҳамда фестиваллар ўтказишга мўлжалланган гулзорлар, гулчилик музейи, ботаника боғи ва гулчилик тажриба кластерлари (гулдан ёғ олиш, совун ишлаб чиқариш ва турли ҳунармандчилик устахоналари) жой оладиган кичик саноат зона сифатида режалаштирилган.

Шаҳарча маркази ва кичик туризм марказлари ўртасида яхлит ришта вазифасини бажарувчи тоғ дор йўли тизими 2 та аҳоли ҳудудини бири бирига боғлаб туради. Шаҳарчанинг энг хушманзара жойларини кузатиш мумкин бўлган чўққида томоша айвони барпо этилади.

 

    Бошқа янгиликлар