1

Фарғонада "Ваз-2101" автомобилининг газ баллони портлади

ЖАМИЯТ 23.05.2021, 10:03
Теглар: ИИВ ЙҲХББ
Фарғонада "Ваз-2101" автомобилининг газ баллони портлади

️Жорий йилнинг 22 май куни соат 19:20ларда, Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахтакор МФЙда жойлашган "Шаффоф" номли автотранспорт воситаларига газ қуйиш шахобчасида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Т.А. бошқариб келган, газ тўлдирилаётган "Ваз-2101" русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

️Хабарда айтилишича, ҳодиса натижасида, яқин атрофда турган фуқаролар, 32 ёшли Т.Ф. ҳамда 58 ёшли А.Х.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

️Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

️"Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллоннинг яроқлилигига эьтиборли бўлишларини сўраймиз",–дейилади ЙҲХББ хабарида.

Шарҳлар

Журналистнинг ўлимига сабаб бўлган Тупроққалъадаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди

20.09.2021, 18:35

Аввалроқ, кеча, 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида, ҳайдовчи, 1996...
Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган бухоролик ГАИ қовун туширдими?

17.09.2021, 21:20

Ижтимоий тармоқда "Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган ГАИ ходими қовун туширди" сарлавҳаси билан тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Бухоро вилояти, Бухоро...
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ҳаракат иштирокчиларига касб этикаси ва маданиятига амал қилмаслик ҳолатлари бўйича мурожаат йўллади

14.09.2021, 18:19

"Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини тубдан такомиллаштириш, фуқаролар билан ўзаро мулоқотни камайтириш мақсадида соҳага ахборот коммуникация технологиялари жорий этилмоқда",–дейилади ЙҲХББнинг ҳаракат иштирокчиларига йўллаган мурожаатида.Шу билан...
"Ўзимизни йигит-ку бу" – ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича маълумот берди

11.09.2021, 19:13

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ: Бўлди кетаверинг. Ўзимизни йигит-ку бу" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ушбу ҳолат бўйича маълумот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1