1

“Мен террорчи эмасман” фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди (фото)

МАДАНИЯТ 24.05.2021, 11:07
“Мен террорчи эмасман” фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди (фото)

Бугун Алишер Навоий номидаги киносаройида Ўзбекистон кинематография агентлиги ва “Iskandariy visual” кинокомпаниялари ҳамкорлигида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида суратга олинган “Мен террорчи эмасман” бадиий фильмининг катта премьераси ўтказилди.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Премьерага таниқли актёр ва актрисалар, эстрада юлдузлари ҳамда ОАВ вакиллари ташриф буюришди. Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган намойишда фильм ижодкорлари Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқовга ташаккурнома тақдим қилишди.  

Фильм ўткир сюжетли драма жанрида суратга олинган бўлиб, сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров. Фильм оператори Ҳусан Атабаев, ижрочи продюсер Нодир Мўминов.

Фильмда актёрлардан Алихан Ҳусниддинов, Санжар Джавбердиев, Зиёда Нормуродова, Насрулло Нуров, Шоҳрух Раҳимов, Бекзод Таджиев, Садриддин Амриддинов ва бошқалар рол ижро қилишган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1