АсосийSalomatlik

Аллергияси бор ёки ҳомиладор аёллар ва болаларга эмланиш мумкинмас. Улар коронавирусдан қандай ҳимояланади?

'Аллергияси бор ёки ҳомиладор аёллар ва болаларга эмланиш мумкинмас. Улар коронавирусдан қандай ҳимояланади?'ning rasmi

 АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус билан боғлиқ бир қанча саволларга жавоб берилди. 

Агарда вакцинани таркибидаги бирор воситага аллергия бўлса, ёки ҳомиладор аёлларга ва болаларга бугунги кунда вакцина билан эмланиш мумкинмас. Бундай ҳолатларда бирор альтернатив вакцинани усули мавжудми, улар қандай қилиб ҳимояланадилар?

"Афсуски бугунги кунда оммабоп вакцинация қилиш учун ЖССТнинг расмий рўйхатидан ўтган вакциналар орасида альтернатив бўлган бошқа вакциналар йўқ.  

АҚШ давлати ва Россия Федерациясининг бир неча турдаги вакциналарини бугунги кунда болалар ва ҳомиладорларга мослаштирилган турлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларни 3-клиник босқич тадқиқотлари давридан ўтказилмоқда.  

Болалар ва ҳомиладорларга хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифати жиҳатидан тўлиқ 3-клиник босқич тадқиқоти тугатилса оммабоп қўлланиш учун ЖССТ расмий рўйхатидан ўтказилади, ундан кейингина оммабоп қўллаш учун тавсия этилади.

Бугунги кунда ҳомиладор аёллар ва болалар учун коронавирус инфекциясидан сақланишнинг энг самарали усуллари бу — карантин қоидаларига риоя қилишдир.  

Шу билан бирга, уларга соғлом овқатланиш, кун тартибига риоя қилиш, одам гавжум жойларга бормаслик, лекин тоза хавода сайр қилиш ва енгил жисмоний фаолликни олиб бориш, нафас машқларини мунтазам бажариб туриш билан иммунитетларини мутаҳкамлаш тавсия этилади. Бу эса ўз ўрнида организмга инфекция тушсада енгил кечувида ўтишига ҳисса қўшади", деди мутахассис. 

 

    Бошқа янгиликлар