UZREPORT TV телеканали судга мурожаат қилишининг сабаби,"Unitel” МЧЖ (“Beeline” савдо белгиси) компанияси ўзига тегишли бўлган “Beeline TV” мобил иловасида Uzreport TV билан шартнома тузмасдан Uzreport TV ва Futbol TV телеканалларини намойиш қилиб, моддий манфаат кўриб келаётгани айтилмоқда.
Келтирилишича, мазкур ҳаракатлари билан“Unitel” МЧЖ Uzreport TV телеканалининг қонуний ҳуқуқларини бузмоқда. Uzreport TV томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, “Unitel” МЧЖ компанияси юқорида кўрсатилган хатти-ҳаракатларини бартараф этиш юзасидан чора кўрмаган.
Суддан Uzreport TV “Unitel” МЧЖ компанияси “Beeline TV” мобил иловасида Uzreport TV ва Futbol TV телеканалларини шартнома тузмасдан намойиш этмасликни сўраган.
Маълумот учун:
Uzreport TV (Futbol TV) футбол бўйича Европанинг бир қатор миллий чемпионатлари (АPL, La Ligа, Италия А серияси), Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, шунингдек, Жаҳон ва Европа чемпионати каби бир қатор мусобақларнинг Ўзбекистон бўйлаб эксклюзив трансляция ҳуқуқи эгаси ҳисобланади.