«Aфросиёб» поездининг Хоразм вилоятигача қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2021–2025 йилларда Бухоро–Урганч–Хива темир йўл участкасини электрлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, 465,5 километрли ушбу йўналишдаги электрлаштириш ишлари якунига етганида «Aфросиёб» тезюрар поездларининг Хоразм вилоятига ҳаракатланиш имконияти яратилиши маълум қилинган.






