Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Абдулкарийм Ахун» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасидаги масжидлар сони 55 тага етди.