АсосийSiyosat

Қозоғистонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

'Қозоғистонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Фарғоналик Д.У 2007 йилда ишлаш мақсадида Қозоғистонга кетган. Меҳнат фаолияти давомида оғир хасталикка чалиниб, меҳнат лаёқатини йўқотган.  Жорий йилнинг 13 май куни маҳаллий аҳоли томонидан Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилинган. Фуқаро Бош консулхона томонидан шошилинч шифохонага жойлаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Фуқаро саломатлиги барқарорлашгани сабабли Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий ходим кузатувида реаномобилда Ўзбекистонга олиб келинди.

Бошқа янгиликлар