“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасига кўра пул белгиларининг намуналари, шунингдек, уларнинг дизайни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан тасдиқланади.
Янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Шу ўринда Олий Мажлис Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнларини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ушбу банкнотларнинг тавсифлари ва дизайни Марказий банк томонидан тегишли тартибда эълон қилинади.






