Сирдарё вилоятида “Ёшлар” ва “Aёллар” дафтарига киритилган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашиш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар берди.
️Унда 49 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1782 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.
Тадбирда 978 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 146 нафарига (62 нафари “Aёллар” ва 49 нафар “Ёшлар” дафтаридан) Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилди:
- доимий ишга жойлаштириш бўйича 65 нафар фуқароларга корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди;
- 4 нафар ишсиз шахслар касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун қисқа муддатли ўқув курсларига жалб этилди;
- 44 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди;
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича 23 нафар фуқаро рўйхатга олинди.