АсосийSiyosat

Тожикистон фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида 10 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлишларига рухсат берилиши мумкин

'Тожикистон фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида 10 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлишларига рухсат берилиши мумкин'ning rasmi

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари 2018 йил 9 мартдаги икки мамлакат фуқароларининг ўзаро сафарлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритишни режалаштирмоқдалар.

Тожикистон Aдлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган ушбу битим протоколи лойиҳасида икки мамлакат фуқаролари давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб 10 иш куни ичида рўйхатдан ўтиш ва вақтинча рўйхатдан ўтишдан озод қилиниши кўзда тутилган.

Шу йилнинг 10-11 июн кунлари режалаштирилган Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи чоғида фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги келишувга ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонга келган Тожикистон фуқаролари уч иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Aгар Тожикистон фуқаросининг Ўзбекистонда қариндошлари бўлса, у қариндоши манзилида 5 доллар миқдорида бадал тўлаш орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Шунингдек, Тожикистон фуқаролари сайёҳ сифатида меҳмонхонада яшаш жойида 5 AҚШ доллари миқдорида давлат божини тўлаш билан рўйхатдан ўтишади.

Жорий йилнинг 1 июн куни икки мамлакат ишбилармон доиралари форумида Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчиси Эргаш Шоисматов икки мамлакат фуқаролари - "Ўзбекистондан ҳам, Тожикистондан ҳам қарийб 1 миллион киши оилавий алоқаларга эга эканлигини таъкидлади."

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар