АсосийСИЁСАТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистон Президентининг Иорданияга давлат ташрифи якунланди

Саммит якунлари бўйича Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим қабул қилинди.

'Ўзбекистон Президентининг Иорданияга давлат ташрифи якунланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигига давлат ташрифи якунланди. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 19 та ҳужжат имзоланди.

Давлат ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Аммон шаҳрида Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан музокаралар ўтказди. Шунингдек, икки мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари иштирокидаги бизнес-форумда қатнашди.

Саммит якунлари бўйича Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим қабул қилинди. Бундан ташқари, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган жами 19 та ҳужжат имзоланди.

Ташриф дастури якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн томонидан кузатиб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар