Эртага, 9 июнь куни мамлакатимизга Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi matbuot kotibi хабар берди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу – Қатар Давлати ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифидир.
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация, хусусан, давлатлараро ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи алоҳида муҳокама қилиниши режалаштирилган.