Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик жорий йилнинг сентябрь ойига қадар 100 мегаватт қувватга эга мамлакатдаги биринчи қуёш фотоэлектр станциясини фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.
Ушбу станция Навоий вилоятининг Кармана туманида БААнинг “Масдар” компанияси томонидан қурилмоқда.
Вазирлик ахборот хизмати таъкидлашича, бу биргина мисол эмас. Яқин келажакда Самарқанд вилоятида яна 100 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини фойдаланишга топширилади.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Жаҳон банки (ЖБ) билан биргаликда Ўзбекистон учун электр энергияси таъминотининг ўн йиллик режаси ишлаб чиқилган. Ушбу режани амалга ошириш натижасида 2030 йилга бориб 5 гигаватт қуёш энергияси, 1,9 гигаватт гидроэнергетика ва 3 гигаваттгача шамол энергиясини ўз ичига олган қўшимча энергия қувватларини яратишга хизмат қилади, дейилади хабарда.






