Бугун, 10 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби маълум қилди.
Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 10 июнь куни расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетган эди.






