АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Душанбедан Хўжанд шаҳрига келди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида 1...

'Шавкат Мирзиёев Душанбедан Хўжанд шаҳрига келди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида 11 июнь куни Душанбедан Хўжандга келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Хўжандда давлатимиз раҳбари ташрифига катта тайёргарлик кўрилган. Икки мамлакат байроқлари билан безатилган аэропорт ва кўчаларда жамоатчилик вакиллари Президентимизни катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Икки мамлакат етакчилари қисқа учрашув ўтказиб, биргаликда Хўжанд яқинидаги "Арбоб" маданият саройига йўл олдилар.



 

    Бошқа янгиликлар