Ўзбекистонда май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан тезлашган. Бунда озиқ-овқат товарлари гуруҳида нархлар ўсишининг апрель ойидаги 13,6 фоиздан 14,4 фоизгача тезлашиши инфляцияни оширувчи асосий омиллардан бўлган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ва хизматлар тарифларининг йиллик ўсиши умумий инфляцияга пасайтирувчи таъсир кўрсатиб, 2021 йил май ойида 8,2 ва 8,5 фоизни ташкил этган.
Мавсумий омиллар таъсирчанлиги юқори бўлган мева-сабзавотлар ва тартибга солинадиган нархлар чиқариб ташлаб ҳисобланган базавий инфляция даражаси йил бошидан (12,1 фоиз) босқичма-босқич пасайиб келиб, май ойида йиллик 10,9 фоизни ташкил этган ва умумий инфляция суръатлари билан тенглашган.
Инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция кўрсаткичлари март–апрель ойларида айрим асосий озиқ-овқат товарлари нархларининг кескин ўсиши натижасида апрелда ўсувчи трендни намоён этган.