АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон хориждан январь–апрель ойларида қанча телефон импорт қилгани маълум қилинди

'Ўзбекистон хориждан январь–апрель ойларида қанча телефон импорт қилгани маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон хориждан 2021 йилнинг январь–апрель ойларида 628 885 дона мобил телефон импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу вақт давомида Ўзбекистон хориждан қиймати 45,4 миллион долларга тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефон импорт қилган. Импорт ҳажми эса 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 399 568 тага ошган.

Шунингдек, Ўзбекистон 10 та давлатдан телефонлар импорт қилган. Уларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

- Хитой — 422,1 минг дона;

- Вьетнам — 72,9 минг дона;

- Қозоғистон — 63,5 минг дона;

- Бирлашган Араб Амирликлари — 42,6 минг дона;

- Ҳиндистон — 27,7 минг дона;

- Россия — 600 дона;

- Япония — 16 донани ташкил этади.

Бошқа янгиликлар