АсосийСИËСАТ

Ҳукумат ташкилий тузилмасида ўзгариш. Президент имзолаган қарор билан тугатилган ва киритилган лавозимлар

    10 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такоми...

'Ҳукумат ташкилий тузилмасида ўзгариш. Президент имзолаган қарор билан тугатилган ва киритилган лавозимлар'ning rasmi

    10 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5143-сонли қарорни имзолади. Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафардан иборат янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

Тугатилган ва киритилган лавозимлар

    Маълум қилинишича, Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирдари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

  • бош вазир маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилган;
  • бош вазир маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими киритилган.

Янги департамент

    Шунингдек, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти тугатилган ҳамда унинг негизида Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти ташкил этилган.

Ижтимоий йўналишда

    Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тугатилган ҳамда унинг негизида қуйидагилар ташкил этилган:

  • Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;
  • Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти.

Белгиланишича:

  • Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш — бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
  • Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар