АсосийMadaniyat

Қизиқчи Ортиқ Султонов ҳам янги лавозимга тайинланди

'Қизиқчи Ортиқ Султонов ҳам янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

Самарқанд шаҳар маданият бўлимига санъатшунослик фанлари номзоди эл суйган қизиқчи, «Ҳандалак» гуруҳи аъзоси Ортиқ Султонов бошлиқ вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда. 

У дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали, “Ўзбекистон” телеканалларида  режиссёр бўлиб ишлаган.

Ушбу тайинловга қадар эса “Кулги” хусусий театри бадиий раҳбари бўлган.

Бошқа янгиликлар