АсосийJamiyat

18 ёшга тўлмаган фуқаро паспорт олмаса жарима тўлайдими? Масъул жавоб берди

'18 ёшга тўлмаган фуқаро паспорт олмаса жарима тўлайдими? Масъул жавоб берди'ning rasmi

18 ёшга тўлмаган шахсни ўз вақтида фуқаролик паспортини олмаганлиги сабабли уни маъмурий жавобгарликка тортиш Мумкинми? 

Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбаева ушбу саволга жавоб берди. 

– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан яшаши, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантириши, эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Бироқ, мазкур кодекснинг 223-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларида ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган.

Худди шундай, ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Шунга кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт ёки яшаш гувоҳномасини (Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс) ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар