АсосийJamiyat

Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

'Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлигида 15 июнь куни Халқ депутатлари йиғилишида Бектемир туманига Тапил Маҳамадзиёев ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Бектемир туманига янги ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, сессияда ҳозиргача Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Тапил Маҳамадзиёев Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди. Тапил Маҳамадзиёев 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар