Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келиб, Избоскан туманининг олис Қўғай маҳалласидаги “And gold” тикув-трикотаж корхонаси фаолияти билан танишди.




Қиймати 2 миллион 500 минг АҚШ доллари бўлган лойиҳа доирасида янги бино қурилиб, замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Корхона йилига 3 миллион 500 минг дона тайёр трикотаж ишлаб чиқариш қувватига эга.



Давлатимиз раҳбари бу ерда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.






