1

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон алоҳида эътироф этилди

ЖАМИЯТ 22.06.2021, 14:31
Теглар: БМТ
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон алоҳида эътироф этилди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг 2020 йилдаги фаолияти ҳисоботи эълон қилинди. Ҳисоботда Ўзбекистон билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик муносабатлари ижобий баҳоланган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати "Даракчи"га хабар бермоқда.

Мамлакатимиз демократлаштириш, БМТнинг устав ва шартномавий органлари доирасида инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича зиммасига олган халқаро мажбуриятларини бажариш, шунингдек қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш соҳаларида эришган натижалари билан халқаро майдонда тез-тез эътироф этилаётган илғор давлатлар сафидан жой олгани таъкидланган.

Ҳисоботда БМТ тизимидаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи органларнинг бир йиллик фаолияти билан боғлиқ маълумотлар келтирилган. Коронавирус инқирози бу борадаги ишларга салбий таъсир кўрсатгани қайд этилган.

БМТ Олий комиссари Ўзбекистонда Маърузалар тайёрлаш ва БМТ тегишли институтларининг тавсияларини бажариш бўйича миллий механизм яратилганини юқори баҳолаган. Ўзаро ҳамкорликда ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида ишлаб чиқилган Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги кодекс лойиҳасига ҳам ижобий баҳо берилган.

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий институтлари глобал альянси ҳузурида аккредитациядан ўтгани муҳим натижалардан бири сифатида қайд этилган. Зеро, бу қадам амалдаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмиш Париж принципларига тўла мос келади.

Коронавирус пандемияси шароитига қарамай, мамлакатимизда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси билан ҳамкорликда 2020 йилда тегишли хизматлар ходимларининг малака ва салоҳиятини ошириш ишлари изчил давом эттирилгани алоҳида таъкидланган. Хусусан:

200 та миллий субъект – карантин чоралари амал қилган шароитда одил судлов имкониятларидан фойдаланиш;

25 нафар ҳуқуқшунос – эркинлик ҳуқуқи, одил судлов, қийноқлардан холи бўлиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмларидан фойдаланиш ва миллий судларда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 400 нафар ходими – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси хабарномалари билан ишлаш тартиб-таомилларини ўрганиш;

44 нафар мутахассис – инсон ҳуқуқлари соҳаси билан шуғулланадиган фуқаролик жамияти ташкилотларининг фаолияти ҳисобдорлиги ва мониторингини амалга ошириш борасида тажриба оширган;

180 нафар киши – Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция в Барқарор ривожланиш мақсадларини амалда татбиқ этиш доирасида ўтказилган семинарларда иштирок этган.

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси кўмагида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий ҳисоботи механизми доирасида берилган тавсияларнинг бажарилиши бўйича ўз оралиқ маърузасини тайёрлашга эришган саноқли давлатлардан бири экани ҳам эътироф этилган.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Ўзбекистонда гендер тенглик масаласига устувор даражада эътибор қаратилаётгани муносабати билан Статистика бўйича давлат қўмитаси томонидан 2020 йилда аёлларга нисбатан камситишларга доир муаммо Кўп индикаторли комплекс тадқиқотлар рўйхатига киритилгани муҳим аҳамиятга эга.

Шарҳлар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув бўлди

15.03.2023, 10:55

2023 йил 13 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқларибўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк билан учрашув бўлди. Учрашувда Ўзбекистонда инсон...
БМТ Бош Ассамблеясида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги учун овоз берилди

13.10.2022, 12:43

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Москвадан Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларининг айрим вилоятларининг мақоми ҳақидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда БМТнинг...
Зеленский ўзининг “тинчлик формуласи”ни эълон қилди: у 5 банддан иборат

24.09.2022, 09:48

Президент Владимир Зеленский Украина БМТ Бош Ассамблеясида ўзининг “тинчлик формуласини, халқаро муносабатларни барқарорлаштиришнинг ўзига хос йўлини” таклиф қилганини айтди ва “буни дунё албатта эшитганига” ишонтирди....
Лавров БМТ йиғилишида Украинани тоталитар фашистлар давлати деб атади (видео)

23.09.2022, 09:40

Россия бош дипломати Сергей Лавров Украинани “нацистларнинг тоталитар давлати” деб атади. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 22 сентябрь, пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1