Ўзбекистонда биринчи ҲУМО-Mastercard кобейджинг карталари чиқарилди. Бу ҳақда Spot.uz маълум қилди.
Бундай картани ҳозирча фақат “Aсака” Банк ва “Aнор Банк” да очиш мумкин бўлсада, тез орада бундай хизмат ҲУМО тўлов тизимининг аъзо банкида мавжуд бўлади.
Фриендс анд фамилй форматида синовдан ўтказилганидан сўнг, Ўзбекистонда ҲУМО-Мастерcард кобейджинг карталари чиқарила бошланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Спотъга хабар берди.
Бундай картани ҳозирча фақат “Aсака” Банк ва “Aнор Банк” да очиш мумкин бўлсада, тез орада бундай хизмат ҲУМО тўлов тизимининг аъзо банкида мавжуд бўлади.
“Кобейджинг картаси ўз фойдаланувчилари учун бир қатор афзалликларга эга. Молиявий операциялар географияси кенгаяди — кобейджинг картаси Мастерcард қабул қилинадиган 210 дан ортиқ мамлакатда амал қилади.
Ўз навбатида, мен ушбу картанинг бўлажак эгаларини хавфсизлик билан боғлиқ барча масъулиятни ўз зиммаларига олишга ва ҳеч қандай ҳолатда фирибгарларнинг қурбонига айланмаслик учун карта фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликка чақираман", — деди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.
Бундай карта эгалари нафақат ПОС терминалларида, балки дунёдаги барча интернет-дўконларида ҳам Ўзбекистонда ва мамлакат ташқарисида харидларни амалга ошириши ва, албатта, Мастерcард логотипи бўлган банкоматлардан пул ечишлари мумкин.
Бундай картага нафақат Россия Федерациясидан, балки дунёнинг бошқа мамлакатларидан пул ўтказмаларини дарҳол олиш имконияти карта эгаларини банк филиалларига қўшимча тарзда ташриф буюриш эҳтиёжидан халос қилади", — дея изоҳлайди Mastercard Марказий Осиёдаги бош директори Рафал Трепка.
ҲУМО- Mastercard картаси Мастерcард дебет картаси асосида анъанавий пластик ва виртуал, кейинчалик рақамли карта шаклида чиқарилади. Хизмат тарифлари ва қўшимча функцияларни бундай картани чиқарадиган банк белгилайди.
Эслатиб ўтамиз, 2019-йил декабр ойида МБПМ Мастерcард билан биргаликда ҲУМО тизимида халқаро Mastercard карталари орқали тўловларни қабул қилишни бошлади.