Россиянинг «Газпром» компаниясига газ сотган Ўзбекистон энди сотувчидан харидорга айланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Ўзбекистон 2018 йилда «Газпром»га 3,8 млрд кубометр газ етказиб берди. 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 млрд. кубометргача оширган ва уларни 2020 йилда етказиб бериш тўхтатилганди. 2021 йилнинг биринчи чорагида Россия концернига ўзбек гази етказиб берилмаган.
Бундан ташқари, 2020 йилда Газпром туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлади: 2020 йилда 0,9 миллиард кубометр газ етказиб берилди. 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 1,5 миллиард кубометр (2020 йилнинг бу даврида етказиб берилмаган) газ етказиб берилган.
Эътиборли томони, Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи чорагида Газпром/Туркманистондан Хитойга экспорт қилиши мумкин бўлган газдан (0,54 миллиард кубометр) уч баравар кўпроқ сотиб олган.






