АсосийJamiyat

Тошкентда автомобиль олиб қочган шахс тавба қилиб, 102 рақамига жинояти ҳақида хабар берди

'Тошкентда автомобиль олиб қочган шахс тавба қилиб, 102 рақамига жинояти ҳақида хабар берди'ning rasmi

Тошкентда ўзганинг автомобилини миниб қочган қонунбузар фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 21 июнь куни соат 04:40 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Lacetti русумли автомобиль номаълум шахс томонидан Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Кўрилган тезкор чоралар давомида соат 05:40 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари мазкур автомобилни Юнусобод туманида тўхтаб турганини кўриб қолган.

Қолдириб кетилган автомобиль кўздан кечирилаётганида 102 рақамига 2000 йилда туғилган фарғоналик Шавкатжон К. исмли фуқаро қўнғироқ қилиб, юқоридаги автомобилни у олиб қочганини ва бундан пушаймон эканлигини маълум қилган. Шавкатжон К. ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилгач, Шавкатжон К. Юнусобод тумани ИИО ФМБга етказилган.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар