АсосийJamiyat

"Ўзбекистоннинг дунёга сўзлаб берадиган ўз ҳикояси бор" – Парламентлараро иттифоқ Бош котиби

'"Ўзбекистоннинг дунёга сўзлаб берадиган ўз ҳикояси бор" – Парламентлараро иттифоқ Бош котиби'ning rasmi

Куни кеча Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форуми ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Форумда маҳаллий вакиллар билан бир қаторда халқаро экспертлар гуруҳи ҳам иштирок этмоқда. Масалан Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартинг Чунгон. 

Чунгон жаноблари сўзга чиқиб шундай муҳим форумда қатнашаётганликларидан мамнун эканликларини билдирдилар.

"Сир эмас, Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш жуда катта сиёсий ирода, куч-ғайратни талаб қилади. Ўзбекистонда бу борада давлат, парламент, жамоатчилик институтлари ҳамкорликда ишлаётгани эътиборни тортади. Дарвоқе, мен кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти билан учрашдим. Шунингдек, Сенат Раиси билан суҳбатлашдим. Парламентлараро ҳамкорликни изчил йўлга қўйишга улкан ҳисса қўшаётгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Ҳамкасбларим Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш борасида жуда катта ишлар амалга оширилаётганини айтиб берган эди. Юртингизга келгач,  бу гап ҳақиқат эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, гендер тенглиги борасида ҳам салмоқли ишлар бажарилаётгани эътиборга молик. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш, ёшлар муаммоларини ҳал қилишда яхшигина тажриба тўпланган. Форумда шу тажриба ўрганилмоқда, таҳлил этиляпти. Зеро, Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга  самарали тадбиқ этиш учун биз глобал миқёсда парламентлараро ҳамкорликка эҳтиёж сезяпмиз.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг дунёга сўзлаб берадиган ўз ҳикояси, яъни тажрибаси бор. Бу форум шу ҳикояни дунё парламентлари билан баҳам кўришнинг энг яхши имкониятидир",–.Парламентлараро иттифоқ Бош котиби.

Эслатиб ўтамиз форум бугун ҳам ўз ишини давом эттиради. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар