АсосийMadaniyat

Таниқли актёр Бобур Юлдашев лавозимга тайинланди

'Таниқли актёр  Бобур Юлдашев лавозимга тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Давлат Ёшлар театри олий тоифали актёри Юлдашев Бобур  Баҳодирович "Дийдор" ёшлар театрига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда. 

Бобур Юлдашев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Ўзбекистон Ёшлар театри қошидаги драматик санъат мактаб-студиясини тугатган. 2003 йилда Тошкент Давлат санъат институтининг «Драма театри ва кино актёрлиги» факультетини тамомлаган ва шу театрда 26 йилдан буён фаолият олиб боради.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда  Ёшлар театрининг ёрдамчиси вазифасидан бошлаган. Театрдаги фаолияти давомида актёр  40 га яқин эсда қоларли ролларни ижро этган.

1998 йилдан буён театр билан бирга кино ва телевидение йўналишида ҳам ижодий фаолиятини олиб боради.

Маълумот ўрнида, бундан олдин "Дийдор" ёшлар театрига раҳбарлигида Бобур Юлдашев отаси Баҳодир Юлдашев ишлаган. У 2021 йил 16 май куни 76 ёшида вафот этган эди. 

Бошқа янгиликлар