1

Кинематография агентлигида туркиялик киноусталар билан учрашув бўлиб ўтди (фото)

МАДАНИЯТ 28.06.2021, 17:39
Теглар: Киноматография
Кинематография агентлигида туркиялик киноусталар билан учрашув бўлиб ўтди (фото)

Бугун Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигида Туркиялик бир гуруҳ киноижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.  

Туркиянинг кино ишлаб чиқарувчи “Altınkesıt”  масъулияти чекланган жамияти продюсери Мустафа Гюнеш, мазкур ширкатнинг бош маслаҳатчиси Зебинисо Камалова, “Colony Film” акциядорлик жамияти ижрочи директори Мустафа Пекчай Ўзбекистон Кинемтаография агентлиги раҳбар ва мутасаддилари билан учрашиб, ижодий ҳамкорлик бўйича музокара олиб боришди.  

Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов меҳмонларга  ташриф учун миннатдорлик билдириб, ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги маданий алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалаши, бугунги кунда икки давлат раҳбарлари томонидан ҳамкорлик  алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, бу муносабатлар  кинематография соҳасида ҳам давом этиши лозимлигини таъкидлади.  

“Altınkesıt”  кино ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамияти продюсери Мустафа Гюнеш ўз навбатида туркиялик киноижодкорлар ҳамкорликка ҳар доим тайёр эканликларини, хусусан, ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақда кинолойиҳалар амалга ошириш ниятида эканини билдирди.  

–Амир Темур нафақт ўзбек, балки бутун туркий халқларнинг фахру ифтихорига муносиб давлат ва сиёсати арбобидир, - деди Мустафо Гюнеш. – Ҳар икки халқдан етишиб чиққан зиёлилар, олим ва ёзувчилар Амир Темур ҳақида асарлар битишган. Бироқ, бу асарлар фақат китобларда қолиб кетмаслиги керак. Шу боис, ҳамкорликда буюк саркарданинг ҳаётини ҳаққоний ёритиб бера оладиган телесериал ва бадиий фильм яратиш ҳар икки тарафнинг зиммасига катта юклайди.  

–Биз бу таклифдан бениҳоя мамнунмиз, - деди агентлик раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. – Амир Темур мавзусида фильм яратишни шахсан муҳтарам Президентимиз томонидан ўзбек киноижодкорлари олдига муҳим вазифа қилиб қўйилган. Бу борада туркиялик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда иш олиб бориш  фойдадан холи бўлмайди.  

Музокаралар давомида ҳамкорликда фильм ёки сериал суратга олинадиган бўлса, сценарий ўзбекистонлик мутахассислар томонидан туркиялик ҳамкорлар иштирокида яратилиши, фильмдаги  асосий воқеалар мамлакатимиз ҳудудида суратга олиниши таъкидлаб ўтилди.  

Туркиялик киноижодкорлар бир неча кун давоимда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз шаҳарларида бўлиб, бу ерда темурийлар даврида яратилган тарихий обидалар, кинолокациялар билан танишадилар, ўзбекистонлик киночилар билан учрашувлар, мулоқотлар ўтказадилар.

Шарҳлар

Кинематография агентлиги Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси ўтказилди

28.05.2021, 17:46

Бугун Кинематография агентлиги Ўзбекистон кино санъати музейида Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси  ўтказилди.  Яйра Абдуллаева 1930 йилда 14 августда Тошкентда таваллуд топган. 1950...
“Қуёш лаззати” фильми Тошкентда суратга олинмоқда

25.05.2021, 18:02

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Спутник Восток Продакшн” кинокомпанияси билан ҳамкорликда “Солнце на вкус” (“Қуёш лаззати”) ко-продукция фильми суратга олинмоқда. Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги суратга...
Ўзбек киноусталари Тожикистон Миллий музейига ташриф буюришди

21.05.2021, 15:14

Тожикистонда ўтаётган Ўзбекистон киноси кунлари иштирокчилари Душанбе шаҳридаги Тожикистон Миллий музейига ташриф буюришди.Мазкур музей нафақат Тожикистон, балки Марказий Осиё халқларининг ўтмишини ўзида акс эттирувчи масканлардан...
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Александр Файнберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

14.05.2021, 14:19

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК томонидан Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади.Мазкур фильм шоирнинг ҳаёти ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1