АсосийИҚТИСОДИЁТ

Туркия ва Ўзбекистон савдо ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда

Бу ҳақда кеча, душанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик бў...

'Туркия ва Ўзбекистон савдо ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда кеча, душанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Туркия вице-президенти Фуат Октай айтиб ўтди, дея ёзди "Анадолу" агентлиги.

"Жорий йилнинг охирига келиб товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард долларни, 2023 йилга келиб эса 5 миллиард долларни ташкил этади", деди Октай.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги Тошкентга ташриф якунлари бўйича 58 та банддан иборат бўлган Ҳаракат режаси келишилган бўлиб, у икки туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни назарда тутади.

«Мулоқотнинг муҳим жиҳатларидан бири, шунингдек, Туркия ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида Шартномани имзолашдир. Aнқара Тошкентни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Бизнинг ҳамкорлигимиз ҳурмат ва ўзаро манфаат тамойилларига асосланади. Ишончим комилки, 2021 йил Туркия-Ўзбекистон алоқаларини ривожлантириш йили бўлади ”, деди Туркия вице-президенти.

Октай Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг жорий йил охиригача Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилганлигини айтди. Бу масала бугун Тошкентда ҳам муҳокама қилинди, деди у.  

 

    Бошқа янгиликлар