АсосийСИËСАТ

Туркия вице-президенти Бухорога ташриф буюрди(фото)

Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия Республикаси вице-президенти Фуат О...

'Туркия вице-президенти Бухорога ташриф буюрди(фото)'ning rasmi

Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октай бошчилигидаги делегация бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамроҳлигида Бухорога келди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси маълум қилди.

Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Таомилга биноан ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилинди. Меҳмонлар мажмуада олиб борилган бунёдкорлик ишларига юқори баҳо беришди. 

Шундан сўнг меҳмонлар Лаби ҳовузга, Уста Шокир устахонасига, Минораи Калон, Масжиди Калонга ташриф буюрди.

    Бошқа янгиликлар